Универсиада: Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида 9-ўринда

ASTANA. Kazinform – 2023 йилги Қишки Универсиада мусобақасининг тўртинчи кунидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

АҚШнинг Лэйк-Плэсид шаҳрида ўтказилаётган мусобақада 14 январ куни қозоғистонлик биатлончи Вадим Куралес 15 километр масофага индивидуал пойгада маррага биринчи бўлиб етиб келди.

15 январ куни қозоғистонлик спортчилар совринни қўлга кирита олишмади.

Ҳозирча битта олтин медал билан Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида Эстония билан тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ҳозирча соврин учун 15 та жамоа кураш олиб бормоқда.

Япония 7 (4-2-1) медал билан пешқадамлик қилмоқда, кейинги ўринда Франция 7 (2-1-4), Чехия ва Финляндия 3 (1-1-1) медал билан учинчи ўринда.

2023 йилги Қишки Универсиаданинг тўртинчи ўйинидан кейин медаллар жадвали:

1. Япония 4-2-1

2. Франция 2-1-4

3. Чехия 1-1-1

3. Финляндия 1-1-1

5. Германия 1-0-2

6. Канада 1-0-1

6. Жанубий Корея 1-0-1

6. Швейцария 1-0-1

9. Қозоғистон 1-0-0

9. Эстония 1:0:0

11. АҚШ 0-3-0

12. Норвегия 0-2-1

13. Польша 0:2:0

14. Испания 0-1-2

15. Италия 0:1:0

Эслатиб ўтамиз, мусобақада Қозоғистон номидан 78 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.

Қишки Универсиада 22 январ куни якунланади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Фото: olympic.kz


Сўнгги хабарлар