14:12, 03 Март 2022 | GMT +5
UNICEF Ўзбекистонга 669 минг долларлик эмлаш жараёнида ишлатиладиган шприцлар совға қилди
TASHKENT.UzA-Kazinform – UNICEF Ўзбекистонга 669 минг долларлик эмлаш жараёнида ишлатиладиган шприцлар совға қилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2 март куни COVAX дастури бўйича Ўзбекистонга 669 минг долларлик шприцлар ва уларни хавфсиз утилизация қилиш учун қутилар келди.
Ушбу шприцлар 2022 йил март ойи ўрталарида етказиб берилиши режалаштирилган Pfizer-BionNTech вакцинасига қарши эмлаш учун ишлатилади.