Ўн йил ичида Қозоғистонда давлат буюртмаси асосида 7,5 миллион китоб нашр этилди

Китоб
Фото: Pexels

ASTANА. Кazinform — ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги Kazinform сўровига жавобан кейинги 10 йилда давлат буюртмаси бўйича қанча китоб нашр этилганини маълум қилди.

“Ижтимоий аҳамиятга эга адабиётларни харид қилиш, чоп этиш ва тарқатиш ҳар йили нашриётда “Ижтимоий аҳамиятга эга адабиёт турларини сотиб олиш, чоп этиш ва тарқатиш” республика бюджет дастури доирасида амалга оширилади. Ушбу дастур икки йўналишда ишлайди, биринчиси, жамоатчиликни қизиқтирган адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш. Бу йўналишда 2013-2023 йилларда жами 7 миллион 471 минг 200 нусхада абабиётнинг 9 тури бўйича 2501 номдаги китоблар нашр этилиб, республика, вилоят, туман давлат кутубхоналарига тарқатилди”, — дейилади расмий жавобда.

Давлат буюртмаси бўйича нашр этиладиган асарлар адабиётнинг 9 тури бўйича сараланади:

  • энциклопедик ва маълумотнома адабиётлари;
  • болалар ва ўсмирлар адабиёти;
  • маданият ва санъатга оид адабиётлар, шу жумладан нотавий адабиётлар (нотавий асарларда ноталар асар умумий ҳажмининг 50 фоизини ташкил қилади);
  • фантастика;
  • ўқув адабиётлари;
  • ижтимоий-сиёсий адабиётлар;
  • илмий ва оммавий адабиётлар;
  • таржима адабиёти;
  • юбилей ва махсус кунларга бағишланган адабиёт.

“2023 йилда ижтимоий аҳамиятга эга адабиётларни нашр этиш йўналиши бўйича умумий тиражи 346 минг нусха бўлган 134 номдаги адабиётлар нашр этилди ва кутубхоналарга тарқатилди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар