Умумий медаллар жадвалида АҚШ Хитойни ортда қолдирди
PARIS. Kazinform - Париждаги Олимпиада ўйинларининг умумий медаллар жадвалида АҚШ Хитой терма жамоасини ортда қолдирди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, 6 август куни умумий медаллар жадвалида АҚШ пешқадамлик қилди. Улар ҳисобида 24 та олтин, 31 та кумуш ва 31 та бронза бор.
Хитой терма жамоаси эса бундан 2 та олтин кам. Уларда 22 та олтин, 21 та кумуш ва 16 та бронза бор.
Кучли учликни Австралия терма жамоаси якунлаб берди. Уларда 14 та олтин, 12 та кумуш ва 9 та бронза бор.
Париж Олимпиадасида 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган қозоғистонлик спортчилар 30-ўринда.
Бугун Париж Олимпиадасида 5 та давлат ўзининг илк совринларини қўлга киритди. Шу тариқа медаль олган давлатлар сони 69 тага етди.
Олимпиада мезбони Франция ҳозирда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Уларда 13 та олтин, 16 та кумуш ва 19 та бронза бор.
Жами 42 давлат олтин, 58 давлат кумуш ва 69 давлат бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 11 август куни якунланади. Ўйинларда дунёнинг 205 давлатидан 10 500 нафар спортчи иштирок этмоқда. Олимпиадачилар 32 спорт туридан 329 та медаллар жамланмаси учун курашади.