Уммон Қозоғистон фуқаролари учун виза талабларини бекор қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Қозоғистон фуқаролари Уммон Султонлигига 14 кун муддатга туристик визасиз ташриф буюришлари мумкин бўлади, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Агар Қозоғистон Республикаси фуқаролари Уммонга 14 кундан ортиқ саёҳат қилишни режалаштираётган бўлса, унда тегишли тоифадаги виза учун мурожаат қилиш керак. Эслатиб ўтамиз, мамлакатда визасиз бўлиш муддатини узайтириш кўзда тутилмаган, ушбу қоидаларни бузиш муддати ўтган ҳар бир кун учун 10 Уммон риали (тахминан 26 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шу билан бирга, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги COVID-19 пандемияси туфайли Уммонда бир қатор чекловчи чоралари амал қилаётганига эътибор қаратади. Шу муносабат билан ушбу мамлакатга кириш қоидалари билан Уммон аэропорти веб-сайтида танишиш мумкин.

Илгари Уммонга туристик визасиз ташриф буюриш учун Қозоғистон фуқароларининг паспортида АҚШ, Шенген мамлакатлари ёки Япониянинг амалдаги визаси бўлиши талаб қилинарди.

Сўнгги хабарлар