Ҳукумат уйида «Қишлоқ омонати» лойиҳа офисини ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

None
Фото: primeminister.kz
ASTANА. Kazinform – Ҳукумат уйида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова раислигида «Қишлоқ депозити» лойиҳа офисини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга таяниб.

«Қишлоқ омонати» лойиҳа офисини ташкил этишдан мақсад 2029 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури ва Қозоғистон Республикасининг 2023-2027 йилларда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепцияси ижросини назорат қилишдан иборат.

photo

Мазкур тадбирда Amanat партияси котиби Элдар Жумағазиев иштирок этиб, лойиҳа офисининг республика, вилоят, туман ва қишлоқ миқёсида тузилиши ҳамда қишлоқлар таҳлили, қишлоқ округларини ихтисослаштириш, технологик хариталар, кооперацияларни ташкил этиш ва бошқа масалалар билан таништирди.

photo

«Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Руслан Султанов аҳоли даромадларини ошириш дастури, Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепцияси, «Қишлоқ депозити» лойиҳаси ижросини мониторинг қилиш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Йиғилишда «Yevniy consulting group» директори Арман Евниев ва Amanat партияси экспертларининг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.

photo

Муҳокама якунларига кўра, Бош вазир ўринбосари лойиҳа офисини ташкил этиш, унинг Низомини ишлаб чиқиш ва кадрларни аниқлаш бўйича топшириқ берди.


Сўнгги хабарлар
telegram