Ҳукумат кейинги 10 йил ичида кичик ва ўрта бизнесга 1,3 триллион тенге субсидия ажратди

None
ASTANA. Kazinform - Кейинги 10 йилда ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги кичик ва ўрта бизнесга 1,3 триллион тенге субсидиялар ажратди. Бу ҳақда BUSINESS TECHNOLOGY EXPO 2023 халқаро кўргазмаси доирасида бўлиб ўтаётган бизнес-форумда маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш департаменти директори ўринбосари Мерей Исаеванинг айтишича, эндиликда вазирлик кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улушини 40 фоизга, ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 20 фоизга, яширин иқтисодиёт улушини эса 12 фоизга, иш ўринлари билан банд аҳоли сонини 5 миллионга етказиш кўзда тутилган.

«Кейинги 10 йилда иқтисодиётдаги кичик бизнеснинг улуши 16 фоиз пунктга етиб, 35,7 фоизга етди. Кичик бизнесда иш топганлар сони 35 фоизга ошиб, 3,5 миллион кишига етди. Кичик ва ўрта бизнесда фаолият юритаётган объектлар сони 44 фоизга ошиб, 1,4 миллионтага етди. Рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари сони эса 1,6 миллионга етди. Бу 2012 йилга нисбатан 17 фоизга кўпдир», - деди Миллий иқтисодиёт вазирлиги вакили.

Унга кўра, кейинги 10 йилда вазирлик орқали 24 мингта лойиҳани субсидиялар билан қўллаб-қувватлаш учун 1,3 триллион тенге сарфланган.

«Тўланган субсидиялар миқдори 181 миллиард тенгени ташкил этди. 20 мингта лойиҳани кафолатлаш учун 368 млрд. тенге сарфланган. Таклиф этилаётган кафолат миқдори 203 миллиард тенге. Кичик, ўрта ва микрофирма корхоналарига янги бизнес ғояларни амалга ошириш учун 2,4 миллиард тенге 645 грант ажратилди. Бизнес ғояларни амалга ошириш бошланганидан буён 5 мингдан ортиқ грантлар тўланган. Етарли бўлмаган инфратузилмани яратишга қаратилган 41 та лойиҳага 18 миллиард тенге йўналтирилди», - деди Мерей Исаева.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram