Украиналик боксчи Усик Энтони Джошуани иккинчи бор мағлуб этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида украиналик боксчи Александр Усик (19-0, 13 КО) ва британиялик Энтони Джошуа (24-2, 22 КО) ўртасида реванш жанги бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Kazinform sports.kz ресурсига таяниб.

Ушбу жангда Усик шу пайтгача қўлга киритган супероғир вазндаги WBA Super, WBO, IBF ва IBO камарларини ҳимоя қилди. Тўлиқ 12 раунд давом этган учрашувда ҳакамларнинг қарорига кўра, ғалаба украиналик боксчи Александр Усикга насиб этди.

Шу тариқа, Усик профессионал боксчи фаолиятидаги йигирманчи ғалабасини қўлга киритди ва чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Энтони Джошуа учинчи бор мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Джошуа ўртасидаги илк жанг 2021 йилнинг 25 сентябр куни Лондонда бўлиб ўтган. Ўшанда ҳам ҳакамлар ҳайъатининг якдил қарори билан украиналик боксчи ғалаба қозонди.

Daily Star нашрининг ёзишича, уларнинг ҳар иккиси ҳам йирик молиявий мукофотни қўлга киритган. Ҳар бир спортчи 40 миллион доллардан олади. Биринчи жангда эса ҳар бири 30 миллион доллардан мукофот олганди.

Сўнгги хабарлар