Украинадан Қозоғистон фуқароларини самолётда эвакуация қилиш якунланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси ҳозирда фуқароларни репатриация самолётлари билан эвакуация қилиш якунлангани ҳақида хабар берди, дея хабар беради Kazinform элчихонанинг Telegram-каналига таяниб.

«Ҳурматли Қозоғистон Республикасининг Украинадаги фуқаролари, Қозоғистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси 2022 йил 28 март ҳолатига кўра Катовице шаҳридан (Польша) еттита эвакуация рейслари амалга оширилганлигини маълум қилади. Қозоғистоннинг 900 нафар фуқароси Украинадан эвакуация қилинди, улардан 743 нафари Қозоғистонга келди.

Айни пайтда фуқароларни репатриация самолётлари билан эвакуация қилиш ишлари якунланган. Блокланган аҳоли пунктларида бўлган ва кўрсатилган рейсларда Украинани тарк эта олмаган фуқароларнинг мурожаатлари индивидуал тартибда кўриб чиқилади», — дейилади элчихона хабарида.

Сўнгги хабарлар
telegram