Украинадан Қозоғистон фуқароларини олиб кетиш учун 3 та рейс ташкил этади

NUR-SULTAN. Kazinform – Украинадаги Қозоғистон фуқароларини Польша орқали олиб келиш учун учта рейс ташкил этилади, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб.
None
None

Айни пайтда биринчи рейс Польшанинг Катовице шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилган .

Келишув доирасида Эйр Астана компанияси 179 ўринли А-321 самолётларида учта рейсни амалга ошириши режалаштирилган.

Иккинчи рейс Атирау шаҳрига Ғарбий Қозоғистон вақти билан тунги 00:20да қўнади.

Учинчи рейс жадвали ҳали аниқлаштирилмоқда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар