Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга келди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг 28 февраль куни Украинадан эвакуация қилинган фуқароларнинг биринчи гуруҳи Ўзбекистонга қайтиб келди. Бу ҳақда xs.uz ўз саҳифасида ёзган, деб хабар беради Kazinform.

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар олиб келинаётган самолёт Польшанинг Катовице шаҳри аэропортидан қайтди. Сўнгги маълумотларга кўра, 262 нафар Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистонга қайтарилган, самолёт Тошкентга қўнган.

Кўплаб ўзбекистонликлар ҳали ҳам Украинанинг Львов шаҳридан Польшага чегарани кесиб ўтишни кутишмоқда. ТИВ ўзбекистонликлар озиқ-овқат билан таъминлангани, кексалар ва ёш болали аёлларнинг дам олиши учун шароит яратилганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар