11:42, 25 Март 2022 | GMT +5
Украинадан 6 мингдан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди
TASHKENT.UzA-Kazinform – 2022 йил 24 март куни 146 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

ТИВ маълумотларига кўра, 28 феврал куни бошланган эвакуация жараёнида 24 мартга қадар жами 27 та махсус рейс ташкил этилган ва Украинадан Польша орқали 6030 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси (вақтинчалик Львов шаҳрида жойлашган) Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси билан биргаликда ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб, уларни эвакуация қилишни мувофиқлаштиради.