Украинада ҳарбий самолёт аварияси қурбонлари сони 25 нафарга етди

KIEV. Ukrinform - Kazinform – Украина қуролли кучлари ҳаво кучларига тегишли Ан-26 (б/н 76) самолёти қулаши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Kazinform Укринформга таяниб.
None
None

25 сентябрь куни соат 20:50 да Чугуев шаҳри яқинидаги ҳарбий аэрдромдан икки километр узоқликда Украина ҳаво кучларига тегишли Ан-26 қулаб тушди ва ёниб кетди. Самолёт бортида 7 нафар экипаж аъзоси ва И.Кожедуб номидаги ҳаво кучлари университетининг 20 нафар курсанти, жами 27 киши бўлган, дея хабар қилди Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари раҳбарияти Facebook саҳифасида.

Парвоз ўқув режасига кўра амалга оширилган.

Сўнгги хабарлар