Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди

None
None
KIEV. TASS - Kazinform - Украина Россия билан дипломатик муносабатларни узишга қарор қилди. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

22 феврал куни Зеленский Украина Ташқи ишлар вазирлигидан Россия билан дипломатик муносабатларни узиш бўйича сўров олганини маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни эрталаб телевидение орқали қилган чиқишида Донбасс республикалари раҳбарларининг чақириғига жавобан махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилганини айтди.

Россия раҳбари Москва режаларида Украина ҳудудини босиб олиш йўқлигини таъкидлаганди.

У Россия Мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари Украина шаҳарларига зарба бермаслигини ва Украина ҳарбий инфратузилмасини юқори аниқликдаги ускуналар орқали ишдан чиқаришини маълум қилди, тинч аҳолига ҳеч қандай хавф йўқ, дея ишонтирди.

Укринформ хабарига кўра, Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг ҳужуми Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига ҳужум, БМТ Низоми ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларини қўпол равишда бузиш эканлигини таъкидлаган.

«Украина 1963 йилдаги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясининг 2-моддасига мувофиқ Россия билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилади. Биз Россиядаги украиналикларнинг, жумладан украиналик сиёсий маҳбусларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этамиз», — дея вазирликдан иқтибос келтиради агентлик.

Сўнгги хабарлар