Украина президентининг рафиқаси коронавирус билан касалхонага ётқизилди

None
None
KIEV. Kazinform - Украина Президентининг рафиқаси Елена Зеленская Киев шаҳрида пневмония билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Kazinform Укринформга асосланиб хабар беради.

Агентлик хабар қилишича, Елена Зеленскаядан COVID-19 инфекцияси топилган ва унинг аҳволи ўртача деб баҳоланмоқда.

«Елена Зеленская кислород машинасига уланмаган. Унинг аҳволи барқарор», - дейилади Президент девони баёнотида.

Бироқ, кеча Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг болаларидан олинган COVID-19 анализларда касаллик аниқланмади.

Эслатиб ўтамиз, Украинада коронавирус билан касалланганлар сони 30 мингдан ошди.
Сўнгги хабарлар
telegram