Украина Президенти умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади

KIEV. UKRINFORM-Кazinform - Президент Владимир Зеленский Украинада умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Тегишли 69/2022-сонли ҳужжат давлат раҳбари сайтида эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform Ukrinformга таяниб.
None
None

Сафарбарлик Винница, Волин, Днепропетровск, Донецк, Житомир, Закарпатия, Запорожье, Ивано-Франкивск, Киев, Кировоград, Луганск, Львов, Николаев, Одесса, Полтава, Ривне, Суми, Тернопол, Харьков, Хмелницкий, Черкасск , Чернивицк, Чернигов вилоятлари, Киев шаҳрида амалга оширилади.

Сафарбарлик ушбу фармон кучга кирган кундан бошлаб 90 кун ичида амалга оширилади.

Фармон, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни, захирадаги ҳарбий хизматчиларни чақириш ва Украина Қуролли Кучлари, Миллий гвардия, Украина Хавфсизлик хизмати, Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати, Давлат махсус транспорт хизмати, махсус алоқа ва ахборотни муҳофаза қилиш давлат хизмати ва Украинанинг бошқа ҳарбий тузилмалари сафарбарлик режаларига мувофиқ белгиланган ҳажмларда жалб қилишни назарда тутади.

Сўнгги хабарлар