Ўқ отиш спорти бўйича ҚР жамоаси Олимпиада ўйинларига 3 та лицензияга эга
Қозоғистон ўқ отиш спорти терма жамоаси Париж Олимпиадасига 3 та лицензияга эга. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаевнинг ўқ отиш спорти федерацияси раҳбарлари ва мураббийлар штаби билан учрашувида маълум қилинди, дея хабар беради Кazinform.

Учрашувда жамоанинг кейинги йирик халқаро турнирлардаги натижалари сарҳисоб қилиниб, Олимпиадага тайёргарлик режаси тақдим этилди.
Жумладан, Хитойда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси стендда ўқ отиш бўйича 2 та олтин, 3 та бронза, ўқ отиш бўйича 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Сариқ қитъа беллашувларида З.Ирназарова, аралаш жамоа бўйича А.Ўринбай ва Э.Ешченко, хотин-қизлар ўртасида жамоавий беллашувда З.Кравченко, А.Ўринбай, О.Панарина ғолибликни қўлга киритди.
“Ўқ отиш ва стендда отиш медаллар энг кўп ўйналанадиган спорт турларидан биридир. Терма жамоамизнинг кейинги йиллардаги натижалари мамлакатимизда ўқ отиш спорти жадал ривожланаётганидан далолат беради. Мерганларнинг Осиё ўйинларидаги муваффақияти барчамизни қувонтирди. Самарали ишлар амалга оширилгани аниқ. Энг муҳими, сизлар бутун мамлакатнинг умидини оқладингизлар. Лицензияли мусобақалар ва 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари кутмоқда. Ушбу спорт тури бўйича иштирок этган жамоа сардорлари саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, тўрт йилликнинг асосий мусобақаларида яхши иштирок этишига умид қиламиз, – деди Ермек Маржиқпаев.
Вазирлик маълумотларига кўра, айни пайтда Қозоғистон ўқ отиш бўйича терма жамоаси Париж Олимпиадасига 3 та лицензияга эга. 2024 йил учун 4 та лицензия турнири режалаштирилган: 2 та стендда отиш ва 2 та ўқ отиш. Шу боис, йўлланмалар сонини кўпайтириш имконияти мавжуд.