Угандада Эбола безгаги қайд этилди

«Мубенде туманидаги Нгабано қишлоғида яшовчи 24 ёшли эркакда Эбола безгаги аниқланган. Касалланган одам вафот этди», — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирган Chimpreports ахборот портали.
Д.Асенгнинг аниқлик киритишича, ушбу ҳудудда шу йилнинг сентябр ойида олти киши ғалати касалликдан вафот этган, ҳозир унинг табиати аниқланмоқда.
Вазирнинг айтишича, расмийлар Эбола вируси тарқалишининг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўрмоқда.
«Бизда ушбу касалликка қарши курашиш бўйича тажрибамиз бор ва тўлиқ тайёрмиз», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари.
Эбола эпидемияси 2000 йилда Угандада содир бўлган, ўшанда бир неча юз киши касалликдан вафот этган.
Эбола вируси ёввойи ҳайвонлардан юқади, кейин эса одамларга тарқалади. Касалликнинг биринчи белгилари иситма, мушак оғриғи, бош оғриғи ва томоқ оғриғи. Бунинг ортидан буйрак ва жигар фаолиятининг бузилиши кузатилади, айрим ҳолларда ички ва ташқи қон кетиш бошланади. Эбола вирусининг одамларда биринчи ҳолати 1976 йилда ҳозирги КДРда қайд этилган. Юқтирилганлар сони бўйича энг катта эпидемия 2014-2016 йилларда Ғарбий Африкада Гвинея, Либерия ва Серра-Леонеда содир бўлган. Унинг қурбонлари сони 11 минг кишидан ошди.
Фото:© John Moore/Getty Images