17:31, 06 Май 2022 | GMT +5
UFCдаги биринчи қозоғистонлик қизнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик UFC спортчиси Мария Агапованинг Америка промоушнидаги навбатдаги рақиби маълум бўлди, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Павлодарлик навбатдаги жангни 30 июл куни Жанубий Корея вакили Ен Жин Кимга (9-5-2) қарши ўтказади.
32 ёшли кореялик 2017 йилдан бери UFCда иштирок этиб келади. У саккизта жанг ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Мария Агапова Америка чемпионатида тўрт марта жанг ўтказиб, иккитасида ғалаба қозонган ва иккитасида мағлуб бўлган.