08:51, 01 Ноябрь 2024 | GMT +5
UFC: Шавкат Раҳмонов ва Белал Муҳаммад ўртасидаги жанг бекор қилинди
ASTANA. Kazinform – Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Белал Муҳаммад (24-3) жароҳати сабаб қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов (18-0) билан жанг ўтказмайди.
Америкалик спортчи Instagramдаги саҳифасида 6 ҳафта майдонга тушмаслигини малум қилди.
“Оёғимда суяк инфекцияси бор. Кейинги 6 ҳафта давомида мен ҳеч қандай жисмоний фаолиятсиз билагимга антибиотиклар киритишим керак эди. Худонинг режаси энг яхши режадир. Мени кўргани келганларнинг барчасидан узр сўрайман. Худо хоҳласа тез орада қайтаман”, – деб ёзди у.