UFC даъвогари Бекзат Алмахан бразилиялик Матэус Глориани нокаутга учратди

None
ASTANA. Kazinform – Аралаш яккакураш бўйича қозоғистонлик жангчи Бекзат Алмахан (15:1) Алмати шаҳрида бўлиб ўтган Octagon 47 турнири оқшомининг асосий баҳсида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz нашрига таяниб.

Энг енгил вазн тоифасидаги жангда қозоғистонлик жангчи октагонда бразилиялик спортчи Матэус Глориа (12-4-1) билан учрашди. Иккинчи раунднинг бошида Бекзат бразилиялик жангчини бошига тепиб (хайкик) нокаутга учратди ва фаолиятидаги 16-ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги жангида UFC йўлланмасига даъвогар бўлган Алмахан аргентиналик Мауро Мастромарини устидан UAE Warriors промоутерлик жангида ғалаба қозонган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram