UFC 311 ёнғин туфайли Лос-Анжелесда ўтмаслиги мумкин

ASTANA. Kazinform – Калифорниядаги ёнғинлар туфайли вазият ёмонлашса, UFC 311 Лос-Анжелес ўрнига Лас-Вегасда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Ultimate Fighting Championship (UFC) бош директори Дана Уайт айтди, деб хабар беради Report агентлиги Bloody Elbow порталига таяниб.

UFC 311 турнирі өртке байланысты Лос-Анджелесте өтпеуі мүмкін
Фото: report.az

Тадбир 19 январга ўтар кечаси режалаштирилган.

"Агар ёнғин кучайиб кетса, биз Вегасга келамиз... Агар вазият жуда ёмонлашса, биз уни (UFC 311) Вегасда ўтказамиз, ҳозирча ҳаммаси одатдагидек давом этади", – деди у.

Эслатиб ўтамиз, Калифорниядаги ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганлар сони 24 нафарга етди.

Ўрмон ёнғинлари нефть ва газ таъминотига таҳдид солмоқда.

Сўнгги хабарлар