Уэльсда ўрта асрларга оид махфий қабристон топилди

Уэльс жанубида топилган илк ўрта асрларга оид қабристон археологларни ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Уэльсда ўрта асрларга оид махфий қабристон топилди
Фото: ВВС

6—7 асрларга оид етмишга яқин қабрдан атиги 18 та тош қабрлар тўлиқ ўрганилган.

Жасадлар яхши сақланган, уларнинг баъзилари ғайриоддий ҳолатда кўмилган.

Бир қарашда қабристондан топилган қурол-яроғ ва бошқа буюмлар дафн этилган давр ва табиатга тўғри келмайдиган кўринади. Бу масала археологлар орасида кўплаб саволлар туғдирди.

Қадимий қабристон Уэльс пойтахтидаги Кардифф аэропортининг учиш-қўниш йўлаги яқинида, Фонмон қалъаси яқинидаги холи жойдадир.

Археологларга тупроқнинг сирт қатламини эҳтиёткорлик билан олиб ташлаш ва қадимги қабрларга етиб бориш учун икки йил керак бўлди.

Чунки ишлар фақат ёз фаслида, иссиқ бўлганда амалга оширилиши керак эди.

Рединг университетида қадимий жасадлар хусусиятларини ўрганувчи олим Саммер Кортснинг сўзларига кўра, 1500 йиллик инсон жасади ҳайратланарли даражада яхши сақланиб қолган.

Сўнгги хабарлар