UEFА Миллатлар лигасида Франция Хорватияга имкониятни бой берди

NUR-SULTAN. Кazinform - Иккинчи ўйин кунида UEFА Миллатлар лигасининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Куннинг асосий ўйинлари А лигасининг биринчи гуруҳида бўлиб ўтди. Ўз майдонида Франция Хорватияга 0:1 ҳисобида ютқазган бўлса, Дания Австрияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, Франция тўртта ўйинда бор-йўғи икки очко тўплаган ва турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда. Шу тариқа улар мухлислар ишончини оқлай олмаяпти.

Шунингдек, В лигасининг иккинчи гуруҳида Исландия ва Исроил терма жамоалари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

C лигасининг учинчи гуруҳида иштирок этаётган Қозоғистон Словакияни 2:1, Озарбайжон эса Беларусни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Энди, 14 июн куни UEFА Миллатлар лигасининг 4-тур баҳслари якунига етади. Кейинги ўйинлар сентябр ойида давом этади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар