UEFA конференциялар лигаси: “Астана” – “Челси” ўйини Алмати шаҳрида бўлиб ўтади
ALMATY. Кazinform - 12 декабрь куни “Астана” UEFА конференциялар лигаси доирасида “Челси”ни қабул қилади. Англия терма жамоасининг хабарига кўра, учрашув Алмати шаҳрининг Марказий стадионида бўлиб ўтади.
“Челси” ўзининг расмий сайтида “Астана”га қарши меҳмондаги ўйини Алмати шаҳрида ўтказилишини маълум қилди.
- “Астана” 30 000 томошабинга мўлжалланган ажойиб “Астана Арена” реконструкция қилиниши туфайли уй ўйинларини бошқа жойда ўтказмоқда. Улар конференциялар лигасининг саралаш босқичида «Милсами», «Корвинулл» ва "Бранн" жамоаларига қарши уй учрашувларини Алмати шаҳридаги Марказий стадионда ўтказишди ва "Астана" 12 декабрь куни ушбу стадионда "Челси"ни қабул қилади, - дея маълум қилди инглиз жамоаси.
Эслатиб ўтамиз, қуръа натижасига кўра, “Челси” “Астана”га рақиб бўлди.