UEFA Чемпионлар Лигаси: «Реал Мадрид» ўз майдонида Молдованинг «Шериф» жамоасига ютқазди

D гуруҳининг биринчи кунида Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоаси ўз майдонида мағлуб бўлганини мухлислар сенсация деб билишади. Қироллик клуби Молдованинг Шериф жамоасига 1: 2 ҳисобида ютқазди.
25 -дақиқада «Шериф» дан Жасурбек Яхшибоев ҳисобни очган бўлса, 65 -дақиқада Испания клуби ҳужумчиси Карим Бензема пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 89 -дақиқада «Шериф» ўйинчиси Себастьян Пол ғалаба тўпини киритди.
Шу тариқа, Молдова клуби турнирдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Aввалроқ улар ўз уйида Украинанинг «Шахтёр» клубини 2: 0 ҳисобида мағлуб этишганди.
Шунингдек, бу гуруҳда «Шахтёр» (Украина) ва «Интер» (Италия) жамоалари 0: 0 ҳисобидан қониқиш ҳосил қилишди.
A гуруҳида «ПСЖ» (Франция) ўз майдонида «Манчестер Сити» ни (Aнглия) 2: 0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Лейпциг» (Германия) Бельгиянинг «Брюгге» жамоасига 1: 2 ҳисобида ютқазди.
B гуруҳида ўз уйида «Милан» (Италия) «Aтлетико» (Испания) га 1: 2, «Порту» (Португалия) «Ливерпуль» га (Aнглия) 1: 5 ҳисобида ютқазди.
C гуруҳида «Aякс» (Голландия) «Бешиктош»ни (Туркия) 2: 0, «Боруссия Дортмунд» (Германия) «Спортинг» (Португалия) ни 1: 0 ҳисобида мағлуб этди.
Бугун, 29 сентябр куни Е, F, G, H гуруҳлари жамоалари иккинчи турни ўтказишади.
Муаллиф: Aдилжан Умбет