UEFA Чемпионлар лигаси: Англия жамоалари рақибларини мағлуб этишди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - UEFA Чемпионлар лигасининг чорак финалида Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси Португалияда «Бенфика»ни мағлуб этди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Икки жамоа ўртасидаги ўйинда инглизлар шижоат кўрсатишди. Натижада 17-дақиқада Муҳаммад Конате, 34-дақиқада Садио Мане ва 87-дақиқада Луис Диас гол уришди. Дарвин Нунес 49-дақиқада ягона гол билан жавоб қайтарди.

Шунингдек, Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси Испаниянинг «Атлетико Мадрид» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол 70-дақиқада Кевин Де Брёйне томонидан киритилди.

Бугун, 6 апрел куни «Челси» (Англия) ва «Реал Мадрид» (Испания), «Вильярреал» (Испания) ва «Бавария» (Германия) жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Ўйинлар Qazaqstan ва Qazsport телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Жавоб ўйини 13 апрелга белгиланган.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram