Уч йилда қишлоқларда 180 та мактаб қурилади – ҚР Ҳукумати йиғилиши

ASTANА. Кazinform - Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепцияси доирасида 2027 йилгача 180 га яқин мактаб қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

Ҳукмат йиғилиши
Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

Ҳукумат раҳбари ҳозир қишлоқ мактаби нафақат таълим маскани, балки у маҳаллий халқнинг маданият ва маънавият масканига айлангани, Давлат раҳбари томонидан қишлоқ мактабларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Жорий йилда “Қулай мактаб” миллий лойиҳасини қўшиб ҳисоблаганда, қишлоқларда 42 мактаб фойдаланишга топширилди.

“Сўнгги уч йилда қишлоқларда 2,5 мингга яқин мактаб модернизация қилинди. Таълим шароитларини яхшилаш, қулай муҳит яратиш мақсадида 800 дан ортиқ мактаб таъмирланмоқда. Йил охиригача таълим вазирлиги ҳудудларга мактабларни таъмирлаш бўйича ягона талабларни тақдим этиши керак. У ерда нафақат ўқув марказларини капитал таъмирлаш, балки уларда фан синфларини жиҳозлаш масаласи ҳам кўриб чиқилиши керак”, — деди О. Бектенов Ҳукумат йиғилишида.

Қишлоққа малакали ўқитувчиларни жалб этиш мақсадида расмий маошининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов назарда тутилган.

Шунингдек, “Диплом билан қишлоққа” дастури доирасида ўқитувчиларга устама, уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун кредитлар ажратилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатдаги 8 минг мактабнинг 67 фоизи ёки 5247 таси қишлоқ мактабидир. Ўқувчиларнинг 40 фоизи қишлоқ мактабларида ўқийди.

Сўнгги хабарлар