Уч йил ичида Қозоғистон янги типдаги давлатга айланди — Президент

BURABAİ. Кazinform – Охирги уч йил давомида амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар кенг қамровли ўзгаришларни амалга ошириш имконини берди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бурабайда бўлиб ўтаётган Миллий қурултойнинг IV йиғилишида маълум қилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

- Аввало, барчангизни бугунги Амал(Ҳамал) байрами билан табриклайман. Қишдан омон чиқиб, қариндош-уруғларимиз билан кўришиш азалий анъанадир. Бу кун — Наврўзнинг бошланиши. Бу йил мамлакатимиз миллий байрами муқаддас Рамазон ойига тўғри келди. Муқаддас байрамларимиз халқимизни эзгу ишларга чорлайди. Унда эзгу фазилатларимиз кенг тараннум этилган. Қурултойнинг йирик байрамлар қаторида ўтказилаётгани яхшиликдан далолатдир, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари бундан уч йил аввал, март ойида алоҳида Мурожаатнома билан чиққанини эслади.

— Мамлакатимизни тубдан модернизация қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширамиз, дедим. Мен биринчи марта Миллий қурултой ташаббуси билан чиқдим. Уч йил ичида Қозоғистон янги типдаги давлатга айланди. Сиёсий ислоҳотлар кенг қамровли ўзгаришларни амалга ошириш имконини берди. Конституцияга ўзгартиришлар Умумхалқ референдуми орқали киритилди. Парламентнинг ваколатлари кенгайтирилди, ҳукуматнинг масъулияти ошди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди. Конституциявий суд ташкил этилди. Фуқароларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиши учун йўл очилди. Бошқа соҳаларда ҳам муҳим ислоҳотлар амалга оширилди, – деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бурабай шаҳрида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Миллий қурултойнинг IV йиғилиши бошлангани ҳақда хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар