Уч йил ичида агросаноат мажмуасида қайта ишланадиган маҳсулотлар улушини 70 фоизга етказиш керак – Президент
Қишлоқ аҳолисига микрокредитлар учун 100 миллиард тенге ажратилади. Бу ҳақда бугун пойтахтда «Алтын сапа» және «Парыз» мукофотларини топшириш маросимида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

“Яна бир муҳим вазифа – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш. Уч йил ичида агросаноат мажмуасида қайта ишланадиган маҳсулотлар улушини 70 фоизга етказиш зарур. Бу ишни Ҳукумат бизнес вакиллари билан биргаликда амалга ошириши керак”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президент мазкур соҳанинг импортга боғлиқлигини камайтириш бўйича йирик сармоявий лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлади.
“Яқин вақтда 115 та сут фермаси қурилади. Улардан йилига 600 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 15 та йирик паррандачилик фабрикаси ишга туширилади. Бу корхоналарда йилига 120 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилади. Буларнинг барчаси шунчаки рақамлар эмас, бу ҳақиқий вазифалар. Ҳар бир йирик лойиҳа қишлоқ аҳолисининг ҳаёт сифатига бевосита таъсир қилади. Ҳудудларни ривожлантириш учун катта имкониятлар беради. Биласизми, мен бу масалага доимо урғу бериб келаман”, – деди Давлат раҳбари.
Президентимиз энг муҳим вазифалардан бири қишлоқни ҳар томонлама ривожлантириш билан боғлиқ эканини таъкидлади.
“Чунки қишлоқнинг ривожланиши бутун Қозоғистоннинг ривожланишини англатади. Шу боис бу йил биз “Қишлоқ омонати” лойиҳасини бошладик. Қишлоқ аҳолисига микрокредитлар учун 100 миллиард тенге ажратилади. Бунинг тажтижасида 18 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Келгуси йилдан тадбиркорликни ривожлантиришнинг ягона комплекс дастури ишга туширилади. Истиқболли кичик ва ўрта бизнесга устунлик берилади. Яъни, давлат юқори ишлаб чиқариш қувватига эга ва экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқараётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.