U20: Эркин кураш устаси Ризабек Айтмуқан жаҳон чемпиони бўлди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистонлик курашчи Ризабек Айтмуқан 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар беради Olympic.kz.
97 килограмм вазн тоифасида Ризабек финалда озарбайжонлик Хетаг Карсановга қарши рингга чиқди.
Катталар ўртасида жаҳон чемпиони саналган Ризабек рақибини муддатидан аввал 10:0 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, турнир давомида Ризабек барча рақибларини яққол устунлик билан мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, Ризабек ўтган йилнинг август ойида 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 92 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган эди.
Шунингдек, ўтган йили катталар ўртасида (92 кг) жаҳон чемпиони бўлган.
Ризабек Айтмуқан эркин кураш бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан биринчи қозоқ курашчисидир.