Тувадаги иссиқлик электр марказида портлаш ва ёнғин содир бўлди
ASTANA. Kazinform - Россия Федерациясининг Тува Республикаси Шагонар шаҳридаги иссиқлик электр марказининг қозонхонасида портлаш ва кейин ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 18 киши жабрланган, яна уч кишини қидириш давом этмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

Қозонхонадаги портлаш маҳаллий вақт билан эрталаб соат 08:49 да қайд этилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бош бошқармасидан маълум қилишларича, қозонхона биносида ёнғин бошланган ва кучли тутун ҳосил бўлган. Портлаш контейнер бўлган ёқилғи етказиб бериш пунктида рўй берган. Ёнғин 50 квадрат метр майдонни қамраб олган.
Шагонар шаҳридаги 62 та уй ТЭК-4 га уланган.
ИЭМда жами 21 киши сменани қабул қилиб олган. Улардан 18 нафари касалхонага ётқизилган, олти нафарининг аҳволи оғир, тўққиз нафарининг аҳволи ўртача, уч нафарининг аҳволи қониқарли, деб хабар берди республика раҳбари Владислав Ховалиг Тelegramдаги каналида.
Ҳозирда қолган уч ишчини қидириш ишлари давом этмоқда.
Воқеа жойига Тува раҳбари етиб келди ва тезкор штаб тузилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Шагонар таълим муассасаларида дарслар тўхтатилди.
Тувада ҳудудийий фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.