Тўрт йилда бир ўтказиладиган мусобақага Қозоғистоннинг қайси вилояти энг кўп йўлланмани қўлга киритди

Символ Олимпиады 2024 Париж 2024 жылғы Париж Олимпиадасының символы
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига қайси вилоят спортчилари энг кўп йўлланмани қўлга киритгани маълум бўлди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, энг кўп йўлланмани Алмати шаҳри спортчилари қўлга киритди. Улар 17 та лицензияга эга.

Астана шаҳрининг спортчилари иккинчи ўринда. Астаналиклар 15 та йўлланмага эга бўлиб, кучли учликни Чимкент ва Шарқий Қозоғистон вилояти спортчилари якунлашди. Уларда 10 та йўлланма бор.

Қостанай, Улитау ва Манғистау вилоятлари спортчилари Париж Олимпиадасига бирорта ҳам лицензия ололмадилар.

Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Ўйинларда 205 давлатдан 10 500 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Унда 32 спорт туридан 329 та медаллар жамланмаси сараланади.

Сўнгги хабарлар
telegram