Турон йўлбарсини қайта ерлаштириш учун Балқаш ҳудудига 51 та қулон қўйиб юборилади

None
Фото: pixabay
ASTANА. Кazinform – ҚР Экология ва табиий ресурслар вазирлиги 2024—2026 йилларда Или-Балқаш давлат қўриқхонаси ҳудудига Турон йўлбарсини ерлаштириш учун 51 та қулонни қўйиб юбормоқчи, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу вазирликнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган бюджети лойиҳасида кўрсатилган.

«Турон йўлбарсини реинтродукция қилиш учун шарт-шароит яратиш ҳамда Улитау тоғ водийсининг табиий ва тарихий-маданий объектларини асраб-авайлашга кўмаклашиш» деб номланган бюджет дастури доирасида Балқаш атрофида йўқ бўлиб кетган Турон йўлбарси популяциясини тиклаш режалаштирилган.

«Бюджет дастурининг якуний натижаси «Или-Балқаш» давлат қўриқхонаси ҳудудига қулонларни ерлаштиришдир. Шундай қилиб, 2024 йилда – 17 та, 2025 йилда – 17 та, 2026 йилда – 17 та қулонлар қўйиб юборилади», — дейилади дастур лойиҳасида.

Ҳужжатдан кўриш мумкинки, 2022 йилда қўриқхонага 13 бош қулон қўйиб юборилган.

Бюджет дастури доирасида лойиҳани амалга ошириш учун 2024 йилда 159 миллион 800 минг тенге, 2025 йилда 80 миллион 110 минг тенге, 2026 йилда 80 миллион тенге маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, грантни биргаликда молиялаштириш учун республика бюджетидан 2024 йилда 383 миллион 10 минг тенге, 2025 йилда 329 миллион 566 минг тенге, 2026 йилда 129 миллион 581 минг тенге сарфланади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram