Турли давлатлар медиа мутахассислари «Бир макон, бир йўл» форумига йиғилди

Турли давлатлар медиа мутахассислари «Бир макон, бир йўл» форумига йиғилди
Фото: ЎзА

Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” халқаро лойиҳаси журналистлари учун махсус пресс-тур ташкил этилди. 11-25 октябрь кунларига белгиланган, Хитой журналистлар ассоциацияси томонидан уюштирилган икки ҳафталик тадбир ХХР томонидан илгари сурилган “Бир макон, бир йўл” халқаро ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Анжуманнинг биринчи куни “Дўстлик” меҳмонхонасида “Бир макон, бир йўл” журналистлари форуми бўлиб ўтди. Йиғилишда қатнашган турли давлатлар медиа мутахассислари мазкур ташаббус истиқболи хусусида фикр алмашди. Бугунги глобал ўзгаришлар даврида журналистиканинг муҳим роли эътироф этилиб, минтақалар ҳамкорлигини уйғунлаштирувчи муҳим ташаббуслар мазмунини кенг жамоатчиликка етказиш усуллари таҳлил этилди.

Дастурга мувофиқ, ёш журналистлар учун уюштириладиган семинарда дунёнинг турли бурчакларидан келган бошловчи мутахассисларга Хитойдаги ОАВ ва коммуникация тизимининг ҳозирги ҳолати, ташаббус тараққиёти ва ютуқлари тушунтирилади.

Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” халқаро лойиҳаси журналистлари
Фото: ЎзА
Сўнгги хабарлар
telegram