ТУРКСОЙ ташкилоти сув тошқиндан жабр кўрган Қозоғистон халқига ёрдам кўрсатади

ТУРКСОЙ
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Туркий маданият халқаро ташкилоти ТУРКСОЙ мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида кучли сув тошқинидан жабр кўрган Қозоғистон фуқароларига ёрдам бериш ниятида.

ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раевнинг сўзларига кўра, Турк маданияти халқаро ташкилоти Қозоғистондаги сув тошқини қурбонларига молиявий ёрдам кўрсатади.

Унинг таъкидлашича, 2023 йил февраль ойида Туркияда юз берган зилзиладан сўнг ТУРКСОЙ ташкилотининг “Биз биргамиз” («Biz Birgemiz») ташаббуси бутун туркий дунёда муваффақиятли йўлга қўйилган. Бу туркий халқларнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигидан далолат беради.

“Турк дунёси оғир дамларда дунё бирлигини ошириш, қардош давлатларнинг дардини енгил қилиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр. Ушбу оғир даврда биз Қозоғистонга ва мамлакат халқига ёрдам беришни хоҳлаймиз. Биз Қозоғистон билан биргамиз! Бугун Қозоғистон оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Шимолий Қозоғистоннинг айрим ҳудудлари кучли сув остида қолди. Мамлакат иқтисодиёти бу офатдан зарар кўрди. Мамлакат иқтисодиёти бу офатдан зарар кўрди. Сизларнинг ташвишингиз бизнинг ташвишингиз. Бутун турк дунёси номидан Сизларга куч-қувват тилаймиз”, - деди ТУРКСОЙ Бош котиби.

Ташкилот таъкидлаганидек, Қозоғистонда сув тошқиндан жабрланганларга моддий ёрдам кўрсатиш ташаббуси жуда муҳим. Бу қардош халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик руҳини кўрсатади. Турк халқи қийин дамларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш учун бирлашишга тайёр.

Сўнгги хабарлар