Туркманистонда Қозоғистон маданият кунлари бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Ербол Алиқулов Туркманистоннинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Батир Режеп билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

мәдениет
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати

Томонлар июнь ойида Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Туркманистон маданияти кунлари ва шу йилнинг октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган Туркманистондаги Қозоғистон маданияти кунларига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

кездесу
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати

Ашхободда бадиий кўргазма ва қозоқ киноси кунлари бўлиб ўтади, санъат усталари ва ижодий жамоалар иштирокида концерт дастури намойиш этилади.

Сўнгги хабарлар