15:21, 28 Январь 2022 | GMT +5
Туркманистонда қора тиббий ниқоб тақиш тақиқланди
ASHGABAT. Кazinform - Туркманистон ҳукумати қора тиббий ниқоб кийишни бутунлай тақиқлади, қоидабузарлар жаримага тортилади ёки полицияга олиб кетилади. Бу ҳақда Кazinform Turkmen.newsга асосланиб хабар беради.
Ашхободда қора рангдаги тиббий ниқоб кийиш бутунлай тақиқланган. Илгари фақат оқ ниқоб кийиш талаби фақат автомобил ҳайдовчиларига нисбатан қўлланилган.
Полиция энди қора ниқоб кийган пиёдаларни ҳам тўхтатади ва жаримага тортилади. Жаримани жойида тўлашдан бош тортган фуқаролар энг яқин полиция бўлимига олиб кетилади.
Мактабларда ҳам қора ниқоблар тақиқланган. Тақиқни бузган болалар ниқоб кийган ҳолда суратга олинади, ота-оналар ҳам жарима тўлашлари шарт.
Қайд этилишича, Ашхободдаги қора ниқобларга жарима солиш 2021 йил декабрь ойидан ҳисобга олинди.