10:52, 01 Ноябрь 2024 | GMT +5
Туркманистонда энг арзон дизель ёқилғиси қайд этилган
ASHGABAT. Kazinform – Туркманистон МДҲда дизель ёқилғиси арзонлиги бўйича етакчи ўринни эгаллайди.
Global petrol Prices (GPP) порталининг янгиланган рейтингида Туркманистон дизелнинг арзонлиги бўйича дунёда 7-ўринни, МДҲда эса 1-ўринни эгаллади. Рейтингда Туркманистондан кейин Озарбайжон (14-ўрин), Қозоғистон (15-ўрин) ва Россия (22-ўрин) жой олган.
Айни пайтда Туркманистонда дизель ёқилғиси нархи литри учун 0,286 долларни (тахминан 140 тенге) ташкил этади.
Шу билан бирга, дунёдаги энг арзон дизель ёқилғиси литри 0,004 доллардан Венесуэлада, энг қиммати эса Гонконгда бўлиб, у ерда 3185 доллардан сотилмоқда.