Туркманистон ва Қозоғистон чегаралари орасидаги йўл ободонлаштирилади

None
Фото: karakia_akimdigi
AQTAÝ. Kazinform – Туркманистон ва Қозоғистон ўртасида икки километрлик йўл бор. Бу ҳудудларда дам олиш жойлари бўлган пиёдалар йўлаклари ётқизилиши ваъда қилинмоқда, дея хабар беради Kazinform Манғистау вилояти Қорақия тумани ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Молия вазирлиги буйруғига асосан Қорақия туманидаги «Темир-бобо» ўтказиш пунктида жорий йилда янги назорат-ўтказиш пункти қуриляпти.

Қорақия тумани ҳокими Симбат Тўретаев янги иншоот қурилиши ва мавжуд назорат-ўтказиш пунктининг капитал таъмирланиши билан танишди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, лойиҳа қиймати 6 млрд тенге. Қурилиш ишларини якунлаш 2024 йил июлига мўлжалланган.

«Чегара постида иккита қудуқ қазилиб, сувни тузсизлантириш ускунаси ўрнатилади. Қудуқлар кунига 100 куб метргача сув олиш қувватига эга. Ҳозирда сув бир қудуқдан етказиб бериляпти, ундан техник йўналишда фойдаланиляпти. Туркманистон ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки километрлик йўл бор. Лойиҳа доирасида мазкур ҳудудларда дам олиш масканлари бўлган пиёдалар йўлаклари ётқизилади», - дейилади Қорақия тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Бу борадаги ишлар «ҚазАвтоЖол» Манғистау вилояти филиали томонидан амалга ошириляпти. Қурилиш ишларига 100 миллион тенге ажратилди.

«Кендерли» дам олиш масканидан постгача бўлган йўл 108 километр бўлиб, унинг 48 километри эскирган. Оғир автомашиналар эгалари ва йўловчиларнинг мурожаатлари асосида «ҚазАвтоЖол» автомобиль йўлини сақлаш, тиклаш, жорий таъмирлаш бўйича ишларни амалга оширишни таклиф қилди», - дейилади Қорақия тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

«Темир-бобо» божхона пости орқали 2022 йилда 1 миллион 640 минг 629 килограмм сабзавот, 2023 йилнинг олти ойида эса 3 миллион 834 минг 202,38 килограмм сабзавот олиб ўтилди», - дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.


Сўнгги хабарлар