Туркманистон Президенти Ақаба жараёни саммитида иштирок этиш учун Астанага келди
ASTANА. Кazinform — Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ақаба жараёни саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига келди.
Эртага, 6 ноябрь куни Астанада Ақаба жараёни саммити бўлиб ўтади.
Марказий Осиё биринчи марта ушбу форматдаги учрашувда ташкилотчилардан бири сифатида иштирок этмоқда.
Ақаба жараёни 2015 йилда Иордания Подшоҳии Абдуллоҳ II томонидан бошланган халқаро ташаббусдир.
Унинг асосий мақсади — терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
Аввалроқ Президент Қfсим-Жомарт Тоқаев Ақаба жараёнини юқори баҳолашини ва бўлажак сессия сунъий интеллект соҳасидаги хавфсизлик мавзусига бағишланишини айтган эди.