Туркийлар бирлиги учун умумий алифбо жуда муҳим - Режеп Таййип Эрдоған

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Астанада бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг X саммитида қардош давлатларни ўзаро виза муносабатларини яхшилашга чақирди, деб хабар беради Каzinform.

Эрдоған
Фото: Ақорда

“Туркий давлатлар доирасидаги транспорт ва инфратузилма лойиҳалари биз учун жуда муҳим. Боку-Тбилиси-Жайҳон хом нефть қувури, табиий газ қувури, ТрансАнадолу қувури, буларнинг барчаси ҳамкорлигимиз намунасидир. Каспий табиий газини Европа ва Туркияга ташиш давом этади. Бу лойиҳа Европанинг энергия хавфсизлигини ва туркий давлатларнинг фаровонлигини таъминлайди. Шу билан бирга, транспорт тармоқларига ҳам кўпроқ эътибор қаратишимиз керак. Шуни ҳисобга олиб, биз Каспий-Ғарб-Шарқ умумий йўлагимизни ривожлантиришга устувор аҳамият берамиз. Савдо ва транспорт алоқаларига тўсқинлик қиладиган бўшлиқларни камайтиришимиз керак. Яъни виза жараёнларини соддалаштириш ва божхона тўсиқларини ҳал қилиш даркор”, — деди Режеп Таййип Эрдоған.

У умумий алифбо масаласига ҳам ўз муносабатини билдирди.

“Албатта, бирлигимиз учун тил ва умумий алифбо жуда зарур. Бу ерда президентларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам жуда муҳим. Бу борада Олий таълим кенгашимиз томонидан ташкилот котибиятига алоҳида тавсиялар берилди. Умид қиламизки, бу таклифлар юқори баҳоланади”, — деди Туркия Президенти.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг Х саммити бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар