Туркиянинг Малатя шаҳрида 5,9 магнитудали зилзила юз берди
ASTANА. Кazinform — Туркия ҳукуматининг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бошқариш агентлиги (AFAD) маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан соат 10:46да қайд этилган, деб ёзади Аnadolu.
Зилзила эпицентри ўчоғи Кале шаҳрида, 10,7 км чуқурликда жойлашган.
Фуқаролар ўз уйлари ва идораларини тарк этиб, яқин атрофдаги боғ ва майдонларга тўпланишди.
Зилзила Шанлиурфа, Адияман, Килис, Газиантеп ва Қаҳрамонмараш провинцияларида ҳам сезилди.
Каледаги бир қанча шикастланган бинолар ўраб олинган, хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Малатя провинцияси губернатори Седдар Явуз қурбонлар ҳақида маълумот йўқлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Каледаги зилзиладан олдин суд жараёни давом этаётган бинолардан ташқари, барча вайронага айланган бинолар бузилган. Явуз, бу бинолардаги одамлар узоқ вақт олдин хавфсизроқ жойга кўчирилганини қайд этди.
“Интернетда қулаган бинонинг видеолари тарқалмоқда, аммо бу эски видеолар. Улар бинола сурилаётган пайтида олинган. Шунинг учун фуқаролардан ваҳима қўзғатувчи сохта суратларни тарқатмасликларини сўраймиз”, — деди у.
Явуз, зилзила ортидан тергов ишлари олиб борилаётганини, қурбонлар, тан жароҳати олганлар ва биноларга зарар етмаганлигини қайд этди.
Шу билан бирга, шаҳар губернатори аҳолини шикастланган биноларга яқинлашмасликка чақирди.
Явуз, хавфсизлик сабаб мактаб дарсларининг бир кунлик тўхтатилганини айтди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўрта ер денгизида 4,2 магнитудали зилзила содир бўлган эди.