Туркиянинг Малатя провинциясида бир дақиқада икки марта зилзила содир бўлди

Табиий офатлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (AFAD) сайтидаги маълумотларга кўра, 12 август куни соат 16:39 да Малатянинг Йешилюрт туманида 4,8 магнитудали зилзила қайд этилган.
Зилзила чуқурлиги – 6,35 километр.
Биринчи ер силкинишидан бир дақиқа ўтгач, Йешилюрт ҳудудида яна зилзила содир бўлди. Бу сафар қувват 4,5 баллни ташкил этди.
Иккинчи зилзила тахминан 7 километр чуқурликда бўлган.
Anadolu агентлиги маълумотларига кўра, зилзиладан кейин баъзи аҳоли уйларини ва иш биноларини ташлаб кўчага чиқиб кетган.
Зилзила Малатяга қўшни Адияман, Шанлиурфа, Газиантеп ва Қаҳраманмараш провинцияларида ҳам сезилган.
Губернатор Ҳулуси Шаҳин вазиятни тушунтириб, ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия шарқидаги ушбу Малатя вилоятида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлган эди.