Туркиянинг Измир шаҳри қирғоқларида 44 нафар муҳожир қутқариб олинди

ASTANА. Кazinform - Туркия ғарбидаги Измир провинциясининг Дикили округи қирғоқларидан 44 нафар ноқонуний муҳожир қутқариб олинди. Бу ҳақда Туркия соҳил хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Мигрантлар
Фото: aa.com.tr

Муҳожирлар рўпарадаги қирғоққа етиб боришга уриниб, пуфланадиган қайиғининг двигатели ишдан чиққани сабабли қирғоқдан ёрдам сўраган.

Қутқарилган муҳожирлар Измир миграция бошқармасига олиб кетилди.

Сўнгги хабарлар