Туркиянинг хориждаги фуқаролари президентлик сайловида овоз беришни бошлади

None
Фото: aa.com.tr
АNKARA. АNADOLY – Кazinform – 20 май, шанба куни Туркияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи доирасида хорижий давлатлар ва чегара пунктларида овоз бериш жараёни бошланди, дея хабар беради Кazinform Аnadoluга таяниб.

Туркия Олий сайлов комиссияси (YSK) маълумотларига кўра, дунёнинг 73 давлатида 167 та сайлов участкаси иш бошлаган.

Туркиянинг хориждаги элчихоналарида овоз бериш 24 майга қадар давом этади.

Овоз бериш 28 май, соат 17:00 га қадар республиканинг чегарадан ўтказиш пунктларида, аэропорт ва денгиз портларида давом этади.

Дипломатик курьерлар юқори хавфсизлик остида сайлов бюллетенларини Анқарага етказиб беради.

Овозларни санаш 28 май куни соат 17:00 дан кейин, Туркиянинг ўзида овоз бериш тугаши билан бошланади.

Аввал хабар қилинганидек, Туркияда 14 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловида сайловчиларнинг 87,04 фоизи овоз берди, 1 миллион 37 минг 104 бюллетен яроқсиз деб топилди. Сайлов бюллетенларини тўлиқ санаб чиқиш натижаларига кўра, сайловнинг биринчи босқичида Туркиянинг амалдаги президенти Режеп Таййип Эрдоғон – 49,52 фоиз, «Халқ-Республика» партияси етакчиси Кемаль Кылычдароглу – 44,88 фоиз овоз олган.

Сўнгги хабарлар
telegram