Туркиянинг Хатай провинциясидаги зилзила қурбонлари сони 6 нафарга етди

None
АТАKAYA. АNADOLY – Kazinform – 20 феврал куни ўчоғи Туркиянинг Хатай провинциясининг Дефне туманида содир бўлган 6,4 магнитудали зилзила қурбонлари сони 6 кишига етди, 294 нафар киши жароҳатланди. Бу ҳақда Kazinform Аnadolyга таяниб хабар беради.

Антакя шаҳрида турар-жой биноларидан бири вайроналари остидан бир киши қутқариб олинди, 3 кишининг жасади ҳам олиб чиқилди.

Душанба оқшомида Ғози кварталидаги турар-жой биноси силкинишлар таъсирида қулаб тушди. Вайроналар остида 6 феврал куни ўчоғи Қаҳраманмарашда бўлган зилзила пайтида вайрон бўлган бинолардан нарсаларни олиб кетаётган хусусий транспорт компаниясининг 4 нафар ходими бўлган.

Воқеа жойига ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу етиб келди.

Компания ходимларидан бири Саваш Жунейдиоғлу қутқариб олинди. Яна уч кишининг жасади - Сервер ва Ҳусайн Жуйидоғлу, Мисбах Халлак вайроналар остидан чиқарилди.

Транспорт ширкати ходими Салмон Ҳаллакнинг Анадолу агентлигига айтишича, зилзила вақтида ишчилар бинодан нарсаларни олиб чиқишган.

Бинода қидирув-қутқарув ишлари якунланди. 294 ярадордан 18 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 феврал куни Туркиянинг Хатай провинциясининг Дефне туманида 6,4 магнитудали зилзила қайд этилган эди. Кейинроқ яна 5,8 магнитудали зилзила юз берди. Туркия жануби-шарқида уйлар қулаб тушди. Ер силкинишлари Сурия, Ливан, Кипр, Исроил, Иордания, Ироқ, Фаластинда ҳам сезилган.

Туркия ҳукумати аввалига денгиз сатҳининг кўтарилиши эҳтимоли борлигини эълон қилган, бироқ кейинроқ цунами эҳтимолини рад этган.

Оммавий ахборот воситалари Суриядаги янги зилзила қурбонларининг беш нафари ҳақида хабар берди.

Туркияда 6 феврал куни юз берган зилзила қурбонлари сони 41 минг кишидан ошди.

Фото: аа.cоm.tr

Сўнгги хабарлар
telegram