Туркиянинг Чанаккале минтақасида содир бўлган ўрмон ёнғини сабабли қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинмоқда

Губернатор Илхами Акташнинг Анадолу агентлигига берган интервьюсида кучли шамол туфайли ёнғин авж олгани ва кураш давом этишини айтди.
211 аҳолиси бўлган Кемел қишлоғи эҳтиёт чораси сифатида эвакуация қилинди.
«Ёнғин яқинидаги қишлоқларда тайёргарлик кўриляпти. Агар керак бўлса, уларни ҳам эвакуация қиламиз. Эҳтиёт чораси сифатида бир қишлоқнинг одамларини кўчирдик. Биз бошқалар билан ҳам ишлаяпмиз», – деди у.
Ички ишлар вазири ўринбосари Мунир Каралоғлу ва Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири ўринбосари Вейсел Тиряки минтақага етиб келди ва Чанаккале губернатори Илхами Акташ билан ҳамкорликда иш олиб боряпти.
Вилоят ҳокимлиги, шунингдек, Kızılkeçili, Yukarı Okçular, Musaköy, Özbek ва Kemel қишлоқлари атрофида тарқалган ўрмон ёнғинининг шамол туфайли кучайгани ва ердан ва ҳаводан ўчириш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
«Kemel, Kayadere, Işıklar, Dörtyol, Kurşunlu, Mareşal Fevzi Çakmak қишлоқларида яшовчи фуқаролар ҳаётлари хавфсизлиги учун уйларини тарк этишлари ва имкон қадар тезроқ эвакуация қилишлари керак. Улар маъмурият томонидан ажратилган вақтинчалик бошпанага жойлаштирилади. 112 ва UMKE тиббиёт ходимлари қишлоқларда тез ёрдам кўрсатишда давом этяпти», – дейилади агентлик хабарида.