14:47, 02 Август 2023 | GMT +5
Туркиянинг Бурса вилоятида бир нечта завод ёнмоқда
ANKARA. Kazinform – Туркиянинг Инеголь саноат зонасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин ўчоғига яқин жойлашган ип ва ёғоч ишлаб чиқарувчи тўртта заводга ўтди, деб хабар беради Kazinform Haber агентлигига таяниб.

Ёнғинни ўчиришга 4 та вертолёт, 110 та ўт ўчириш машинаси ва 200 нафар шахсий таркиб жалб этилган. Яқин атрофдаги заводлар ходимлари эвакуация қилинган. Тўрт киши касалхонага ётқизилган.
Воқеа жойига Бурса провинцияси губернатори Якуп Жанболат етиб келди. Унинг айтишича, бу ҳудудда заводлар кўп ва ёнғин тез тарқалмоқда.
«Заводнинг барча ходимлари эвакуация қилинди. Жабрланганлар йўқ. Икки киши ис газидан заҳарланган, улар касалхонага ётқизилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ», – деди губернатор.
Ҳарбий ҳаво кучлари иштирокида воқеа жойида Инеголь ва яқин туманлардан ўт ўчирувчилар ишламоқда.