Туркиянинг Alarko холдинги Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасида қатор йирик лойиҳаларни яратишни режалаштирмоқда

Хусусан, туркиялик инвестор Қозоғистон ҳудудида очиқ иссиқхона мажмуалари, органик-минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш корхоналарини, шунингдек, илмий-тадқиқот лойиҳаларини яратиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Вазир ўринбосари ҚХВ тармоғи бўйича соҳада давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди. Айни пайтда ишлаб чиқарувчиларга ўғитлар, пестицидлар, биоагентлар ва биопрепаратлар, шунингдек, суғориш харажатлари субсидия қилинмоқда.
Шунингдек, иссиқхона мажмуаларини қуриш ва кенгайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда харажатларнинг 25 фоизи қопланиши таъминланиб, меъёрларни 30 фоизга ошириш ишлари олиб бориляпти. Шунингдек, мавсумдан ташқари даврда электр ва газ харажатлари учун субсидиялар жорий этиш режалаштирилган.
Вазир ўринбосари ҚХВ барча зарур шарт-шароитларни таклиф қилишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини қўшимча қилди.
Alarko Holding транспорт, нефть-газ сектори, энергетика, саноат, туризм каби соҳаларда сармоя киритувчи ва лойиҳаларни амалга оширувчи дунёдаги энг йирик корхоналардан биридир. Холдинг 2030 йилгача қишлоқ хўжалигига 100 миллион долларга яқин сармоя киритишни режалаштирган.